Путин Раҳмонга: “Рус тилига бўлган эътиборингиз учун миннатдорман” деди

1 дақиқа ўқиш372
Путин Раҳмонга: “Рус тилига бўлган эътиборингиз учун миннатдорман” деди

Россия ва Тожикистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда. 9 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган музокаралар якунларида Россия президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонга мамлакатда рус тилига кўрсатилаётган катта эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун самимий миннатдорлик изҳор этди.

“Маълумки, Тожикистонда рус тили миллатлараро мулоқот тили сифатида конституциявий мақомга эга. Республика президенти бу масалага катта аҳамият бермоқда, биз буни қадрлаймиз ва чин дилдан раҳмат айтамиз”, — деди Путин матбуот анжуманида.

Президентнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Душанбе ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида жами бешта рус таълим дастурлари асосида ишлайдиган мактаб фаолият юритмоқда. У ерда тахминан 5,7 минг нафар бола Россия стандартлари бўйича таълим олмоқда.

Шу билан бирга, “Чет элда рус ўқитувчиси” дастури доирасида ўтган йилнинг ўзида Тожикистонга 100 дан зиёд педагог юборилган. Улар маҳаллий ўқитувчилар билан биргаликда таълим сифатини ошириш ва рус тилини чуқур ўқитишга ҳисса қўшмоқда.

Рус тилига бўлган қизиқиш олий таълимда ҳам ортиб бормоқда. Ҳозирда Тожикистондаги Россия университетлари филиаллари, Россия-Тожикистон славян университети ҳамда Россиядаги олийгоҳларда жами 35 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда.

Путин таъкидлаганидек, Тожикистон МДҲ давлатлари ичида Россиядан энг кўп стипендия олувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ҳар йили Тожикистон ёшлари учун мингта давлат гранти ажратилади — бу кўрсаткич минтақадаги энг юқори кўрсаткичлардан бири саналади.

Россиянинг таълим соҳасидаги кўмаги фақат шулар билан чекланмайди. Душанбеда ҳозирда иқтидорли болалар учун халқаро таълим маркази барпо этилмоқда. Шунингдек, Россиянинг кўмаги билан машҳур шоир Владимир Маяковский номидаги давлат рус драма театрининг янги биноси қурилаётгани ҳам қайд этилди.

Экспертлар фикрича, бу каби ташаббуслар икки мамлакат ўртасида маданий ва таълимий алоқаларни янада мустаҳкамлайди. Тожикистонда рус тилининг мавқеини сақлаб қолиш нафақат таълим соҳасида, балки иқтисодий ва инсонлараро ҳамкорликда ҳам муҳим омилга айланмоқда.

Шундай қилиб, Москвадаги учрашув нафақат сиёсий, балки маданий дўстлик рамзи сифатида ҳам тарихда қолиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?