Амурда автобус ҳалокати: ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди

1 дақиқа ўқиш234
Амурда автобус ҳалокати: ўзбекистонликлар бўлгани рад этилди

Россиянинг Амур вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳалокати жамоатчилик эътиборини тортди. Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон, Туркия ва Тожикистон фуқароларини ташиган автобус ағдарилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ расмий манбалар бу маълумотни рад этди, деб хабар берди Миграция агентлиги.

Маълум қилинишича, 16 октябрь куни Амур вилояти ҳудудидаги Благовешенск–Свободний йўлининг 19-чақириғида йўловчи автобус ва енгил автомобиль иштирокида йўл ҳодисаси содир бўлган. Аварияга учраган автобус Туркиянинг йирик қурилиш компанияси “Yamata”га тегишли бўлган.

Ўзбекистоннинг Хабаровск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси тезкор тарзда суриштирув ўтказган.

Текширув натижасида маълум бўлишича, автобусда Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган. Расмий маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида бир йўловчи ҳалок бўлган, яна 14 киши турли даражада тан жароҳати олган.

Миграция агентлиги қайд этишича, агентлик Россия ҳудудида бўлиб турган барча ватандошлар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Россиядаги тегишли ташкилотлар билан доимий ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Туркия компаниясига тегишли автобуснинг ҳалокати сабаблари ҳозирда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?