“Балиқ қарма” расман Қорақалпоғистоннинг миллий брендига айланди

1 дақиқа ўқиш479
“Балиқ қарма” расман Қорақалпоғистоннинг миллий брендига айланди

Қорақалпоғистон миллий таомлари орасида алоҳида ўрин тутадиган “Балиқ қарма” энди расман патентдан ўтди. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, мазкур таом географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатига киритилди.

Бу қарор билан “Балиқ қарма” номи ва унинг анъанавий тайёрланиш усули ҳуқуқий жиҳатдан ҳимояланади. Шу билан бирга, сифат стандартлари мустаҳкамланиб, Қорақалпоғистоннинг гастрономик брендини кенгроқ тарғиб этиш имкони яратилади.

Мазкур таом Орол денгизи ва Амударё дельтасига яқин ҳудудларда шаклланган қадимий балиқчилик анъаналарига асосланган. Унинг тайёрланиш услуби ҳам ўзига хос: пиширилган балиқ, шўрва, майда тўғралган сабзавотлар ва 1×1 ёки 2×2 сантиметрли қуритилган хамир бўлакларидан иборат. Таомнинг юзасидан олинган ёғ пиёз устига қуйилиб, ўзига хос таъм ва ҳид беради.

Мутаҳассислар таъкидлашича, географик кўрсаткич — бу маҳсулотнинг маълум ҳудуд билан боғлиқлигини, унинг сифати ва машҳурлигини ифода этувчи интеллектуал мулк тури ҳисобланади.

Шу тариқа, “Балиқ қарма” нафақат миллий таом сифатида, балки Қорақалпоғистоннинг маданий ва гастрономик меросини намоён этувчи брендга айланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?