Совуқ Исландияда кутилмаган ҳолат — чивин аниқланди

1 дақиқа ўқиш147
Совуқ Исландияда кутилмаган ҳолат — чивин аниқланди

Исландияда илк бор чивин топилгани олимларни ҳайратга солди. CNN ёзганидек, бу мамлакат тарихида биринчи марта чивинлар расман қайд этилди.

Маълумотларга кўра, 16 октябрь куни табиатшунос Бёрн Хялтасон пойтахт Рейкьявикдан 20 мил шимолда жойлашган Кжос шаҳрида учта чивинни аниқлаган. Кейин у Исландия Табиатшунослик институти олимларидан бири — энтомолог Матиас Алфредссон билан боғланган. Улар иккиси иккита урғочи ва бир эркак чивинни тутишга муваффақ бўлишган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу Исландияда табиий муҳитда пайдо бўлган илк чивинлар ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, бу тур совуқ иқлимга мослашган бўлиб, катта чивинлар ёпиқ биноларда қишлаб чиқиши ва ҳатто узоқ, қаттиқ совуқни ҳам енгиб ўтиши мумкин.

Алфредссон маълум қилишича, бундан олдин мамлакатда фақат Кефлавик халқаро аэропортида самолёт орқали келган битта бошқа турдаги чивин топилган. Бироқ бу галгиси Исландиянинг табиий муҳитида мустақил равишда яшай бошлаган илк ҳолат ҳисобланади.

Олимлар чивинлар мамлакатга қандай келиб қолганини аниқ билмайди. Аммо уларнинг фикрича, насима ёки денгиз орқали келган юк кемалари ва контейнерлар орқали кириб келган бўлиши мумкин.

Матиас Алфредссон иқлим ўзгариши бу жараёнга таъсир қилган бўлиши эҳтимолини ҳам рад этмади. Унинг айтишича, ҳароратнинг кўтарилиши келгусида Исландияда бошқа чивин турлари ҳам кўпайишига замин яратиши мумкин.

Мутахассислар бу ҳолатни мамлакат экотизими учун янги ва жиддий илмий кузатув нуқтаси сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?