43 йил ноҳақ қамоқда бўлган америкалик эркак яна ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш555
43 йил ноҳақ қамоқда бўлган америкалик эркак яна ҳибсга олинди

АҚШда адолатсизлик қурбони бўлган 64 ёшли Субраманьям Ведам номли эркакнинг тақдири яна жамоатчилик эътиборини қозонди. У 43 йил давомида ноҳақ равишда қамоқда ўтириб, озодликка чиққанидан кўп ўтмай яна ҳибсга олинган. Бу ҳақда LADbible нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ведам 1980-йилларда ўзининг 19 ёшли собиқ хонадоши Том Кинсернинг ўлдирилишида айбланиб қамалган. Йўқолган талабанинг жасади тўққиз ойдан сўнг топилган ва Ведам асосий гумондор сифатида ҳибсга олинган. Суд уни шартсиз умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Орадан тўрт даҳя аср ўтгач, янги далиллар унинг айбсизлигини исботлади. Шу йил бошида суд уни оқлаб, эркинликка чиқарди. Аммо эркак оиласи билан учрашишга ҳам улгурмай, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) агентлари томонидан яна ҳибсга олинди.

ICE баёнотига кўра, у агентлик томонидан депортация жараёни якунлангунча ҳибсда қолади. Маълум бўлишича, Ведам асли Ҳиндистонда туғилган ва у ердан атиги тўққиз ойлик чоғида АҚШга олиб келинган. Энди уни ватанига қайтариш эҳтимоли бор.

Эркакнинг яқинлари бу ҳолатдан қаттиқ изтиробда. Улар Ведам билан озодликда қучоқлашишга ҳам улгурмаганини айтишди.

Ҳуқуқшунослар эса бу воқеани АҚШ ҳуқуқ тизимидаги энг ачинарли хато ва “эркинликнинг қайта тортиб олиниши” сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?