Тожикистонда барча ўқитувчилар ҳарбий хизматдан озод этилди

1 дақиқа ўқиш498
Тожикистонда барча ўқитувчилар ҳарбий хизматдан озод этилди

Тожикистонда мактаб ўқитувчилари эндиликда ҳарбий хизматдан озод этилди.

Бу қарор “Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар орқали амалга оширилмоқда. Илгари бу имтиёз фақат қишлоқ мактабларида ишлаётган ўқитувчиларга тегишли эди. Энди эса у барча ўқитувчиларга, иш жойидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Ўзгартишлар Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон томонидан маъқулланди ва энди Мажлиси Миллий ҳамда Президент томонидан тасдиқланиши кутилмоқда. Таълим ва фан вазирлигининг маълум қилишича, қонун лойиҳаси ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш ҳамда кадрлар етишмаслигини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Вазир ўринбосари Хомид Ҳошимзода таъкидлашича, бу ўзгариш “Ўқитувчилар мақоми тўғрисида”ги қонун билан боғлиқ бўлиб, у педагогларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришни кўзда тутади.

Тожикистон мактабларида ўқитувчилар етишмаслиги сўнгги йилларда жиддий муаммо бўлиб келаётганди. Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда 3,8 мингдан ортиқ ўқитувчи етишмаган. Шу билан бирга, жорий йилда 13 мингдан зиёд талаба педагогик диплом олган.

Янги қонун лойиҳаси ўқитувчиларни тозалаш ишларига ёки пул йиғишга мажбур қилишни тақиқлайди. Шунингдек, уларни ҳақорат ва босимдан ҳимоя қилади. Ҳужжатда ўқитувчиларга ижтимоий кафолатлар — ер участкалари ажратиш, уй-жой билан таъминлаш ва касбий нуфузини ошириш бўйича чоралар ҳам назарда тутилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу ўзгаришлар нафақат таълим тизимидаги кадрлар танқислигини енгиллаштиради, балки ўқитувчилик касбининг жамиятдаги обрўсини ҳам оширади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?