Туркияда 7 қаватли уй қулаб тушди, болалар ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш713
Туркияда 7 қаватли уй қулаб тушди, болалар ҳалок бўлди

Туркиянинг Қоджаэли вилоятидаги Гебзе шаҳрида 7 қаватли турар жой биноси қулаб тушди.

Маълумотларга кўра, фожиа 29 октябрь куни эрталаб содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бир оила аъзолари вайрона остида қолган. Расмий маълумотга кўра, икки нафар бола ҳалок бўлган, яна бир қиз бола тирик ҳолда қутқарилиб, шифохонага етказилган.

Қутқарув ишларига 600 дан ортиқ махсус хизмат ходимлари, ўт ўчирувчилар ва қутқарув техникалари жалб этилган. Ҳозирда бинодан қолган вайроналар астида бошқа инсонлар бор-йўқлиги текширилмоқда.

Мутахассислар бинога боғлиқ сабабларни — пойдевор ҳолати, қурилиш сифати ҳамда атрофдаги инфратузилма ишларини ўрганмоқда. Ҳукумат бу ҳолатни тўлиқ таҳлил қилиш учун махсус комиссия тузган.

Айни вақтда Гебзеда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, биноларнинг техник ҳолати ҳам қайта текширилаётгани маълум қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?