Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза жорий этиши мумкин

1 дақиқа ўқиш204
Туркия Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза жорий этиши мумкин

Туркия ва Ўзбекистон ўртасида стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиши мумкин. Туркия Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат фуқаролари учун қулайлик яратишга қаратилган қатор ташаббуслар муҳокама қилинди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Учрашувда вазир ўринбосари Меҳмет Ақташ Ўзбекистон билан муносабатлар изчил ривожланаётганини таъкидлаб, фуқаролар учун бир нечта янги имкониятлар ҳақида маълумот берди.

Жумладан, Туркия ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун иш визасини электрон тарзда расмийлаштириш тизимини жорий этишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳужжат тўплаш ва ариза бериш жараёнини анча соддалаштиради.

Шунингдек, мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликлар Туркияни тарк этмасдан туриб, ишлаш рухсатномасини олиш имконига эга бўлиши мумкинлиги муҳокама қилинган.

Томонлар ноқонуний миграцияни тартибга солиш ва қонун бузган фуқароларни аниқлаш учун ягона электрон маълумот базасини яратиш масаласида ҳам келишувга яқинлашган.

Қўшимча равишда, икки мамлакат ички ишлар вазирликлари ноқонуний миграцияга қарши кураш ва фуқароларни қайтариш бўйича меморандум тайёрламоқда.

Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги учрашувда эса вазир ўринбосари Муса Кулакликая икки давлатни боғлаб турган тарихий, маданий ва диний яқинликни таъкидлаб, сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ниятини билдирди.

Музокараларда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик узоқ муддатли истиқболга эга экани қайд этилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?