Россиянинг Сочи шаҳридаги ёнғинда ўзбекистонлик йигит она-болани қутқарди (видео)

1 дақиқа ўқиш404
Россиянинг Сочи шаҳридаги ёнғинда ўзбекистонлик йигит она-болани қутқарди (видео)

Россиянинг Сочи шаҳридаги кўп қаватли уйда 31 октябрь куни содир бўлган ёнғин пайтида ўзбекистонлик ҳайдовчи Шерзод Намозовнинг жасурлиги минглаб одамларни lol қолдирди. У ҳаёти хавф остида қолган она ва унинг боласини қутқариб қолди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Алпийская кўчасидаги уйнинг юқори қавати ёнғин билан қамралган пайтда, бир аёл боласи билан дераза орқали ёрдам сўраган. Шу заҳотиёқ ўша жойда мижозини тушираётган Шерзод вазиятни кўриб, бир лаҳзада ёрдамга шошилган.

У пастки қават ойнасидан чиқиб, дастлаб болани хавфсиз жойга туширган, сўнгра нарвон ёрдамида онага ёрдам бериб, уни ҳам пастга олиб тушган. Ҳар иккиси ҳам соғ-саломат қутқарилган.

Шерзод Намозов Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани Учқизил маҳалласида туғилган. Россияда ҳайдовчилик билан шуғулланади.

“Ёрдамга муҳтож инсонни кўрган одам унга ёрдам беришга шошилиши табиий. Мен фақат инсоний бурчимни бажардим”, — деди у кейинроқ.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин 600 квадрат метр майдонни қамраб олган. Ҳодисада жами уч киши қутқарилган, бир неча киши жароҳатланган.

Мутахассислар Шерзоднинг бу ишини ҳақиқий жасорат деб баҳолаб, унинг ҳаракатини инсонпарварлик намунаси сифатида эътироф этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?