Капсула шикастланди — хитойлик астронавтлар орбитада қолиб кетди

1 дақиқа ўқиш322
Капсула шикастланди — хитойлик астронавтлар орбитада қолиб кетди

Хитойнинг Shenzhou-20 миссияси доирасида орбитада хизмат қилаётган уч нафар астронавт Ерга қайтиши кутилганидан кечиктирилди, деб хабар берди mahalliy оммавий ахборот воситалари.

Маълумотларга кўра, уларни олиб келиш учун мўлжалланган қайтиш капсуласи космик чиқиндилар билан тўқнашган бўлиши мумкин. Шу сабабли парвоз бошқарув маркази хавфсизликни биринчи ўринга қўйиб, қўшимча текширувлар ўтказишга қарор қилган.

Диагностика жараёнида капсула юзасида эҳтимолий шикастланишлар аниқланиб, иссиқликдан ҳимоя қопламаси ҳамда бошқарув тизимлари қайта текширилмоқда.

Tiangong станциясида хизмат қилаётган астронавтлар — Чен Дун, Чен Жунжуй ва Ван Цзе — ҳозирча орбитада қолмоқдалар ва ўз вазифаларини бажаришда давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, уларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф йўқ.

Мутаҳассислар таъкидлашича, орбитадаги асосий муаммолардан бири — космик чиқиндилар ҳисобланади. Улар спутниклар ва ракета бўлаклари, бузилган қурилмалар қолдиқлари ёки ҳатто миллиметр ўлчамдаги металл парчалардан иборат бўлиб, улкан тезликда ҳаракат қилади. Биргина шундай зарба ҳам капсуланинг муҳофаза қопламасини ёриб ўтиши ёки унинг қайтиш тизимини ишдан чиқариши мумкин.

Ҳозирда муҳандислар вазиятни тўлиқ назоратда ушлаб турибди. Барча техник диагностика якунлангач, Shenzhou-20 экипажининг Ерга қайтиш вақти аниқланиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?