Теҳронда ичимлик суви тугаяпти: миллионлаб аҳоли хавф остида

1 дақиқа ўқиш1.7K
Теҳронда ичимлик суви тугаяпти: миллионлаб аҳоли хавф остида

Эрон пойтахтида сув инқирози тобора кучаймоқда. Расмий маълумотларга кўра, Теҳронда ичимлик суви захиралари икки ҳафта ичида тугаб қолиши мумкин. Президент Масъуд Пезешкиан бу ҳолатни «миллий даражадаги фавқулодда вазият» деб баҳолади.

Теҳрон сув таъминоти компанияси раҳбари Беҳзод Парсийнинг маълум қилишича, шаҳарни сув билан таъминловчи беш омбордан бири — Амир Кабир тўғони ҳозирда атиги 8 фоиз қувватда ишламоқда. Унда фақат 14 миллион куб метр сув қолган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 86 миллион куб метрга тенг эди.

Ёғингарчиликнинг камайиши сув сатҳини кескин пасайтириб, ер ости сув манбаларини ҳам қуритиш даражасига етказган. Теҳрон аҳолисининг кунлик сув эҳтиёжи 3 миллион куб метрни ташкил этади, аммо айрим туманларда сув таъминоти аллақачон чекланган.

Мутахассислар ёмғир ёқмаса ва фавқулодда чоралар кўрилмаса, пойтахтда 10 миллионга яқин аҳолининг эвакуация қилиниши эҳтимолини истисно этмаяпти. Бу ҳолат Эрон тарихидаги энг йирик экологик ва гуманитар инқирозлардан бири бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?