date

Дунёнинг энг “ақлли” 7 та шаҳарлари маълум қилинди

Дунёнинг энг “ақлли” 7 та шаҳарлари маълум қилинди

Инновацияга йўналтирилган сармоя бугун глобал рақобатда энг катта устунликка айланмоқда. 2025 йил ҳолатига кўра Interesting Engineering дунёдаги энг “ақлли” деб баҳоланган еттита шаҳар рўйхатини эълон қилди. Рейтинг Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Global инновациялар индексига таяниб, Сан-Франсискодан Шэньчжэньгача бўлган юзта технология марказини қамраб олади. Бу ҳудудлар дунёдаги барча патент ва венчур сармояларининг 70 фоизидан ортиғини бирлаштиради, деб хабар берди нашр.

1.Цюрих (Швейцария)

Цюрихнинг “ақлли шаҳар” сифатидаги муваффақияти 2018 йилда ишга тушган Smart City Zürich стратегиясига таянади. Рақамли экотизим транспорт, энергетика ва инфратузилмани бирлаштириб, ЗВВ иловаси орқали автобус, поезд ва электр самокатларни ягона тармоққа улашга ёрдам беради. Корхоналардан чиқадиган иссиқлик ресурс сифатида қайта ишлатилиши эса шаҳарнинг барқарор моделини яратишга хизмат қилмоқда.

2.Осло (Норвегия)

Осло 2019 йилдан бери экологик ва инклюзив ривожланиш бўйича ААА баҳосини сақлаб, “Европанинг яшил пойтахти” сифатида тан олинган. Шаҳар энергиянинг 60 фоизини гидроэлектр манбалар орқали қамраб олади. Oslo Toll Ring тизими чиқиндиси паст транспортни рағбатлантириб, йиғимларни тўлиқ “яшил” лойиҳаларга йўналтиради.

3.Женева (Швейцария)

Женева қайтадан ААА рейтингига эга бўлиб, Smart Canton дастури доирасида рақамли инфратузилмани чуқур модернизация қилмоқда. LoRaWAN тармоғи орқали экологик кўрсаткичлар мониторинги ва энергия самарадорлигини ошириш жараёнлари амалга оширилмоқда. Шаҳар таълим, иштирокчилик ва яшил ҳудудлар бўйича ҳам етакчилар қаторида.

4.Дубай (БАА)

Дубай 2025 йилги Smart City индексида 12-ўриндан тўртинчи ўринга кўтарилиб, жадал ўзгаришга эришди. Шаҳар сунъий интеллект ва рақамли технологиялар орқали “энг бахтли ва энг ақлли шаҳар” даражасига эришишни мақсад қилади. DEWA Smart Grid ва Dubai Silicon Oasis каби лойиҳалар энергетик самарадорликни янги босқичга олиб чиқмоқда.

5.Абу Даби (БАА)

Абу Даби ўнинчи ўриндан бешинчи ўринга кўтарилиб, минтақанинг инновацион марказига айланди. 2024 йилда ишга туширилган Zayed Smart City лойиҳаси сунъий интеллект асосида шаҳар бошқарувини оптималлаштиради. Электромобиллар, гибридлар ва зарядлаш тармоғи Барқарор энергетика стратегиясига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

6.Лондон (Буюк Британия)

Лондон барқарор шаҳар ривожида congestion charge, контакциз тўловлар ва паст эмиссияли зоналар каби ташаббуслар билан илгарилаган. 2025 йилга қадар метрода 4G ва 5G тўлиқ қамровини йўлга қўйиш режалаштирилган.

7.Копенгаген (Дания)

Копенгаген 2025 йилги рейтингида еттинчи ўринни эгаллаб, 2009 йилда белгиланган — дунёдаги биринчи углероддан холи шаҳарга айланиш мақсадига яқинлашмоқда. Аҳолининг 62 фоизи ҳар куни 400 км велосипед йўлакларидан фойдаланиши шаҳарнинг барқарорлик маданиятини яққол кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг “ақлли” 7 та шаҳарлари маълум қилинди