Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилиб, жаҳон савдосида миллий протекционизм (бирор давлатнинг ўз миллий иқтисодиётини чет эл рақобатидан ҳимоя қилишга қаратилган сиёсати)га йўл қўймаслик ҳақида гапирди. Унинг чиқиши трансляцияси форум расмий сайтида тақдим этилган.
Хитой етакчисининг фикрича, барча мамлакатлар эркин савдо принципларига амал қилишлари керак.
«Протекционизм сиёсатини олиб бориш – бу ўзини қоронғу хонага қамаб қўйишдек гап. Ташқарида ёмғир ва шамол бўлиши мумкин. Бироқ у ерда ҳаво ҳамда нур ҳам бор. Савдо урушида ҳеч ким ғолибга айланмайди», - деди Си Цзиньпин.
Аввалроқ Си Цзиньпин жаҳон иқтисодиёти глобаллашувидан воз кечмаслик ҳамда унга мослашиш лозимлигига эътибор қаратганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»