Қуёш яна рекорд ўрнатди: бир кунда 26 та кучли чақнаш

Қуёш яна рекорд ўрнатди: бир кунда 26 та кучли чақнаш

Қуёшда бир кун ичида қайд этилган чақнашлар сони бўйича сўнгги икки йиллик рекорд янгиланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Лаборатория маълумотларига кўра, 5 июль куни Москва вақти билан соат 00:00 дан 23:59 гача Қуёшда C ва ундан юқори тоифадаги жами 26 та чақнаш кузатилган. Бутунжаҳон вақти ҳисобида эса шу даврда 24 та чақнаш рўйхатга олинган. Мутахассислар бу кўрсаткич охирги икки йил ичидаги энг юқори натижа эканини таъкидламоқда.

Олимларнинг қайд этишича, Қуёш юзасидаги доғлар гуруҳлари, жумладан, сўнгги ўн йилликдаги энг йирик 4478-сонли доғ ҳам ғарб томонга силжиб бормоқда. У 7 июль куни Қуёшнинг Ердан кўринмайдиган қисмига ўтиши кутилмоқда. Агар мазкур доғлар кейинги икки ҳафта давомида сақланиб қолса, июль ойининг иккинчи ярмида яна Ер томонга қайтиши мумкин. Бироқ мутахассислар бу эҳтимол анча паст эканини билдирмоқда.

Лаборатория маълумотига кўра, сўнгги бир ҳафта давомида ўн баробарга ошган рентген нурлари оқими энди аста-секин пасайишни бошлайди. Агар Қуёшда янги фаол ҳудудлар пайдо бўлмаса, ҳафта ўрталарига келиб унинг фаоллиги яна нисбатан сокин, яъни «уйқу» режимига қайтиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар