Қозоғистонда тулкилар болаларга ҳужум қилди: икки ўқувчи жабрланди

1 дақиқа ўқиш202
Қозоғистонда тулкилар болаларга ҳужум қилди: икки ўқувчи жабрланди

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида мактаб ўқувчиларига тулкилар ҳужум қилгани аҳолини ташвишга солди. “Nur.kz” ёзишича, ҳодиса 21 ноябрь куни содир бўлган ва икки бола жароҳат олган.

Маълумотларга кўра, корсак тулкиси қишлоқ мактабининг икки ўқувчисига ташланган. Болалар ота-оналари билан Бейнеу тумани шифохонасига борган. Текширув давомида 2011 йилда туғилган боланинг ўнг, 2018 йилда туғилган боланинг чап оёғида тирналиш аниқланган. Иккаласига ҳам жарроҳлик ёрдами кўрсатилиб, зарур эмлашлар қилинган. Ҳозир ҳолатлари қониқарли.

Эколог Одилбек Қўзибақовнинг айтишича, бундай ҳолатларда тезкор тиббий мурожаат жуда муҳим. Чунки ёввойи ҳайвонлар қутуриш вирусини ташиши мумкин. Шу боис, фуқаролар бегона ҳайвонларга яқинлашмаслиги ва хатар сезса дарҳол мутасаддиларга мурожаат қилиши шарт.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?