
Африка қитъаси ичкаридан аста-секин ёрилиб бораётгани ҳақидаги илмий хулосалар қайта-қайта тасдиқланмоқда. Британиялик геологларнинг сўнгги таҳлилларига кўра, бу жараён келажакда бутун қитъанинг географик манзарасини ўзгартириб, марказида умуман янги океан пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Кил университети мутахассислари Африка ва Арабистон плиталари орасида кечаётган ажралиш жараёнини магнит майдон ўзгаришлари орқали кузатган. Улар қайд этишича, бўлиниш шимоли-шарқдан жанубга томон чуқурлашиб, кучайиб бораётган сейсмик фаоллик — ер силкиншлари билан бирга кечмоқда.
Олимлар бу жараён “эртага содир бўладиган” ҳодиса эмаслигини, амалда миллионлаб йиллар талаб этилишини таъкидлашмоқда. Бироқ прогнозларга қараганда, тахминан 5–10 миллион йилдан сўнг Африка икки йирик қисмига ажралиши мумкин.
Бир томонда Миср, Жазоир, Нигерия, Гана ва Намибия жойлашадиган ҳудуд қолса, иккинчи томонда эса Сомали, Кения, Танзания, Мозамбик ва Эфиопиянинг катта қисми кирувчи янги геологик минтақа шаклланиши кутилаяпти.
Илмий жамоа бу жараён инсоният ҳаётида эмас, аммо геология тарихида улкан ўзгаришларга сабаб бўлишини таъкидламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.