date

Малайзиядаги янги тўфон 11 мингдан ортиқ аҳолини қийин аҳволга солди

Малайзиядаги янги тўфон 11 мингдан ортиқ аҳолини қийин аҳволга солди

Малайзиянинг бир нечта ҳудудларида кеча ва бугун кузатилган кучли ёмғирлар кескин сув тошқинларига сабаб бўлиб, 11 мингдан зиёд фуқарони оғир ҳолатга туширди.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг шарқий қирғоқ қисмида ҳар йили октябрдан мартгача давом этувчи муссон мавсуми давомида шундай кўламдаги тошқинлар тез-тез қайд этилади. Ҳар йили минглаб одамлар хавфсизлик мақсадида вақтинча бошпаналарга кўчирилади.

Табиий офатларни бошқариш бўйича миллий агентлик маълумотига кўра, 24 ноябрь, душанба куни эрталабги соат 06:00 (Тошкент вақти билан 03:00) ҳолатигача Кедаҳ, Келантан, Пенанг, Перак, Перлис, Теренггану ва Селангор штатларида жами 3 839 оиладан 11 009 киши жабрланди.

Энг кўп зарар келтирилган ҳудуд — Таиланд билан чегарадош бўлган Келантан штати. Бу ерда 8 228 нафар аҳоли офат таъсирига учраган. Жабрланганлар учун 60 та эҳтиёт бошпана ташкил этилди, улар орасида мактаб, жамоат бинолари ва ибодатхоналар ҳам бор.

Бундан ташқари, 23 ноябрь куни Перлис штати шимоли-ғарбида жойлашган Ван Келиан қишлоғида узлуксиз ёмғир туфайли кўчки содир бўлиб, қарийб 400 киши муаммога дуч келди. Уларни вақтинча баланд ҳудуддаги масжидларга жойлаштиришга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Индонезиянинг Марказий Ява минтақасида ҳам кучли ёғингарчилик оқибатида юз берган кўчки катта фожиага айланган, 30 нафар киши ҳалок бўлган, 40 нафарга яқин инсон бедарак йўқолгани маълум қилинганди.

Табиий офатлар тез-тез такрорланар экан, Жанубий-Шарқий Осиёда хавфсизлик ва эҳтиёт чораларига бўлган талаб янада кучаймоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Малайзиядаги янги тўфон 11 мингдан ортиқ аҳолини қийин аҳволга солди