date

Қозоғистонда янги порт қурилиш лойихалари бошланди

Қозоғистонда янги порт қурилиш лойихалари бошланди

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида янги порт қуриш бўйича йирик лойиҳа старт олмоқда. Хитойнинг Zhongyong International Group компанияси стратегик ҳамкор сифатида танлангани “Kazakhstan Today” орқали маълум қилинди.

Инвестиция қиймати 300 миллион долларга баҳоланмоқда. Компания мамлакатда рўйхатдан ўтган ва ҳозир инвестиция шартномасини имзолаш учун зарур ҳужжатларни тайёрламоқда.

Вилоят ҳокими Нурдаулет Килибайга кўра, янги порт Хитой – Қозоғистон – Актау – Боку – Поти – Европа йўналиши бўйлаб муҳим халқаро транспорт йўлагини шакллантиради. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг юк етказиб бериш муддати 7–15 кунга қисқаради, транспорт харажатлари 18–25 фоизга камаяди ва янги иш ўринлари яратилади.

Бош вазир Олжас Бектенов контейнер маркази қурилиши жараёнини қатъий назорат қилишни топширди. Транспорт вазирлиги 2026 йилнинг биринчи чораги охирига қадар амалий ҳисобот тақдим этади.

Бектеновнинг таъкидлашича, ҳудудий маъмуриятлар ер участкалари, коммунал тармоқлар ва автомобиль ҳамда темирйўл инфратузилмасига киришни тўлиқ таъминлаши зарур.

Маълумки, Каспий денгизидаги энг йирик контейнер маркази шу йил ёзида Актауда ишга туширилган эди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябр куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Транскаспий йўналишларининг улкан салоҳиятига алоҳида урғу берган ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича қўшма кенгаш тузишни таклиф этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда янги порт қурилиш лойихалари бошланди