22:26 / 25.01.2017
4 224

Сурия борасидаги музокараларда Қозоғистоннинг манфаати нимадан иборат?

Сурия борасидаги музокараларда Қозоғистоннинг манфаати нимадан иборат?

Виталий Волков “Сурия борасидаги музокараларда Қозоғистоннинг манфаати нимадан иборат?” номли мақолада Сурия бўйича музокараларда Остонанинг манфаатлари хусусида тўхталиб ўтган.

Россиялик ҳарбий аналитик Л.Корольков таъкидлашича, Суриянинг ўзида Қозоғистоннинг кўз илғаб оладиган ҳеч қандай манфаатлари мавжуд эмас. Қозоғистон учун на углеводородлар, на ҳудудлар керак. “Шартли мусулмон давлат” ҳисобланган Қозоғистон ҳеч қандай гуруҳий диний манфаатларини илгари сураётгани йўқ.

Бироқ ҚРнинг бошқа соҳага қизиқишлари мавжуд. Остона ва Анқара ўртасида чуқур ҳамкорлик алоқалари бор бўлиб, Туркия билан Россия ўртасидаги ёвларча муносабат республика иқтисоди ҳамда қатор маданий-ижтимоий дастурларга жуда салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун Остонанинг Сурия борасидаги марказий манфаати – Москва ва Анқара ўртасида низо келиб чиқишининг олдини олиш ҳамда иложи борича уларни бир-бири билан яқинлаштиришдан иборат.

Немис эксперти М.Лаубш фикрича, Сурия бўйича бўлиб ўтаётган музокараларда Қозоғистон шахсий манфаатларга эга.

Биринчидан, ҳозирги вақтда энг муаммоли мавзудаги тадбирнинг ҚР ҳудудида бўлиб ўтиши жаҳон майдонида Қозоғистон нуфузини бирмунча оширади.

Иккинчидан, “нефть асири” бўлган республика углеводородлар бозорини максимал барқарорлаштириш учун ҳаракат қилмоқда ва шу билан бирга “Сурия ва Туркияда мавжуд ҳамда қурилиши режалаштирилаётган қувурлар лойиҳаси” хавфсизлиги борасида ҳам манфаати бор.

Учинчидан, хавфсизлик борасида Қозоғистон ва Сурия аниқ мақсадга эга. Сурияда жанг қилаётган “Ислом давлати”, “Ан-Нусра фронти” ва бошқа кўплаб террорчи ислом ташкилотлари сафида ҚР ҳамда қўшни давлат фуқароларининг мавжудлиги республика учун хавф туғдириши мумкин.

Шу муносабат билан Остона Марказий Осиёда ўзининг ғараз ниятларини амалга оширишга ҳаракат қилаётган жиҳодчи террорчи гуруҳлар оёғига болта уриш учун зарур бўладиган тартиб тарафдори бўлиб турибди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурия борасидаги музокараларда Қозоғистоннинг манфаати нимадан иборат?