Эронда грипп кескин кучайди: ўлимлар сони яна ортиб бормоқда
1 дақиқа ўқиш400

Эроннинг Езд вилоятида грипп билан боғлиқ вазият янада жиддийлашмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, йил бошидан буён ушбу ҳудудда 1 100 дан ортиқ беморда вирус аниқланган. Афсуски, касаллик oqibatiда 13 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган.
Маълум қилинишича, вафот этганларнинг аксарияти ёши катталар ва олдиндан сурункали хасталиклари бўлган шахслардир. Тиббий мансабдор Масуд Шарифийнинг таъкидлашича, ўлим ҳолатларининг олтитаси ёз ойларида, қолган еттитаси эса сўнгги ҳафталарда қайд этилган.
Мутахассислар аҳолини хавфсизлик чораларига амал қилишга, грипп белгилари пайдо бўлса, ўзини ўзи даволамасдан шифокорга мурожаат этишга чақираяпти.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…