Париж дунёдаги энг яхши туристик шаҳар деб топилди

2 дақиқа ўқиш222
Париж дунёдаги энг яхши туристик шаҳар деб топилди

“Euromonitor International” ҳисоботига кўра, Париж 2025 йилги дунёдаги энг яхши туристик йўналишлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Шаҳар 18 миллиондан ортиқ халқаро сайёҳни қабул қилиб, ривожланган инфратузилмаси, маданий муҳити ва барқарор ривожланиш ташаббуслари билан етакчиликни мустаҳкамлади. Нотр-Дам соборининг қайта очилиши ва ПСЖнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси эса туристлар оқимига катта таъсир кўрсатди.

Рейтингдаги кучли бешлик ўзгармаган: Мадрид иккинчи, Токио учинчи, Рим тўртинчи ва Милан бешинчи ўринни эгаллади. Мадрид барқарорлик ва шаҳар инфратузилмасини янгилашдаги лойиҳалари билан алоҳида эътироф этилган, Токио эса йирик тадбирлар ва сервисларни модернизация қилиш ҳисобига ўз мавқеини сақлаб қолди. Рим ва Милан меҳмонхоналар сони, инфратузилма ва бизнес марказ сифатидаги ривожи билан ажралиб турди.

Кучли ўнталикда фақат битта Америка шаҳри — Нью-Йорк (6-ўрин). Амстердам 7-ўрин, Барселона 8-ўрин, Сингапур 9-ўринга кўтарилган. Сеул биринчи марта кучли ўнталикка кирди.

Шу билан бирга, Лондон 13-ўриндан 18-ўринга тушиб кетди. Сабаби — барқарорлик, хавфсизлик ва меҳмондўстлик бўйича паст кўрсаткичлар.

Сайёҳлар оқими бўйича етакчилар

Халқаро ташрифлар бўйича Бангкок дунёнинг энг оммабоп йўналиши бўлиб қолмоқда. Ҳатто 7 фоизлик камайишга қарамай, шаҳар инфратузилмаси ва рақамли хизматлари туфайли етакчиликни сақлаб қолди. Гонконг ва Лондон мос равишда 2 ва 3-ўринни эгаллади. Макао ва Истанбул кучли бешликка кирди, улардан кейин Дубай, Макка, Анталья, Париж ва Куала-Лумпур жойлашди.

Туризмда технологик ўсиш

Дубай рақамли хизматлар ва маркетинг билан устунликни сақлаётган бўлса, Орландо ички туризм ва янги парклар ҳисобига Нью-Йоркдан ошиб ўтди. Ҳисоботда Нью-Йоркнинг ақлли шаҳар технологияларини жорий этиши, Абу-Дабининг AIдан фойдаланиши, Бангкокда рақамли кириш карталари татбиқ этилиши қайд этилган.

Экспертларга кўра, шаҳарлар эндиликда “миқдор эмас, сифат” тамойилини асос қилиб, кўпроқ сарф-харажат қиладиган ва масъулиятли сайёҳларни жалб қилишга ўтаётгани кузатилмоқда.

Инфратузилма ва инвестициялар

Рим, Токио ва Парижда меҳмонхоналар сегменти тез ривожланмоқда, аэропортлар кенгайтирилмоқда. Батуми эса бир неча йилдан бери “Европанинг йил манзили” номини сақлаб келмоқда. Гониодаги Wyndham Grand каби улкан лойиҳалар Грузия туризмини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Euromonitor вакили Надежда Попованинг таъкидлашича, “шаҳарлар инвестиция, инновация ва рақамли технологияларни жамлаган ҳолда янги босқичга қадам қўймоқда”.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?