2025 иккинчи энг иссиқ йил: сайёрани жиддий хавф кутиб турибди

1 дақиқа ўқиш302
2025 иккинчи энг иссиқ йил: сайёрани жиддий хавф кутиб турибди

Европанинг глобал исиш мониторинги 2025 йилни инсоният тарихидаги энг иссиқ йиллардан бири сифатида қайд этди. Ҳисоботга кўра, сайёра бу йил рекорд даражадаги иккинчи энг иссиқ йилни бошдан кечирди.

Коперник иқлим хизмати маълумотларига кўра, глобал ҳарорат саноатгача бўлган даврдан 1,5 °C га ошгани яна тасдиқланди — бу эса Париж келишувида “хавфли чегара” сифатида белгилаб қўйилган даража. Мутахассислар 2023–2025 йиллар оралиғидаги ўртача ҳарорат тарихда илк бор шу чегарадан ошиб кетганини қайд этмоқда.

Коперник вакилларининг айтишича, бу кўрсаткичлар шунчаки рақам эмас — иқлим ўзгариши қандай тез суръатда кучайиб бораётганининг очиқ исботи. Бунга қарши самарали йўл сифатида иссиқхона газлари ва чиқиндиларни кескин камайтириш таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, ноябрь ойи тарихдаги энг иссиқ ойлардан бири бўлиб, ўртача ҳарорат саноат давригидан 1,54 °C юқори қайд этилган. Бундай “майда” ўзгаришлар ҳам иқлим тизимини издан чиқараётгани, бўронлар, тошқинлар ва бошқа табиий офатлар тез-тез ва кучлироқ қайтарилаётгани маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб аксар ҳудудларда одатдагидан юқори ҳарорат кузатилган — айниқса Канада шимолида, Шимолий муз океани атрофида ва Антарктидада. Россиянинг шимоли-шарқида эса қарши тарзда совуқ аномалиялар қайд этилган.

Коперник ўз хулосаларини миллиардлаб сунъий йўлдош маълумотлари ва 1940 йилларгача борувчи архив кузатувлари асосида тайёрлайди. Мутахассислар глобал исиш тезлашишини асосий равишда инсон фаолияти — хусусан, қазилма ёқилғининг ҳаддан ташқари ёндирилиши билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?