Қозоғистонда ҳайдовчисиз юк машиналари 2027дан йўлга чиқади

1 дақиқа ўқиш173
Қозоғистонда ҳайдовчисиз юк машиналари 2027дан йўлга чиқади

Қозоғистон яқин йилларда логистика соҳасида катта инновацияга қадам ташламоқда. 2027 йилдан бошлаб мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида ҳайдовчисиз юк машиналарини тажриба тариқасида ҳаракатга чиқаради. Бу ҳақда транспорт вазири Нурлан Сауранбаев маълум қилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун Қозоғистонда махсус инфратузилма барпо этилади: автомобиль йўлларига автоном транспортка зарур бўлган тўлиқ сенсор тизимлари ўрнатилади. Ҳозирда ташаббус қўшни давлатлар ва ЕОИИ ҳамкорлари билан муҳокама қилинмоқда.

Сауранбаевнинг айтишича, ҳайдовчисиз юк машиналари чегара пунктларидаги навбатларни ҳам камайтириши мумкин. Чунки жараён паспорт назорати билан интеграция қилинган ҳолда анча тез амалга ошади.

Вазирга кўра, бундай транспорт воситалари Қозоғистоннинг транзит имкониятларини оширишда муҳим омил бўлади. Чунки юк ташишдаги харажатларнинг катта қисми ҳайдовчи маоши ва дам олиш нормалари билан боғлиқ. Автопилотли машиналар эса сутканинг 24 соати ҳам ҳаракатлана олади.

Мутахассислар фикрича, бу эксперимент минтақада транспорт оқимини сезиларли даражада оптималлаштириши мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?