date

Disney OpenAI’га 1 миллиард доллар сармоя киритади

Disney OpenAI’га 1 миллиард доллар сармоя киритади

OpenAI ва Walt Disney ўртасида янги ҳамкорлик шаклланди. OpenAI Walt Disney билан уч йиллик лицензия шартномасини имзолади, бу орқали ChatGPT Images ва Sora фойдаланувчилари Disney, Marvel, Pixar, Star Wars оламига мансуб 200 дан ортиқ персонажлардан тасвирлар ва видеороликлар яратиш имконига эга бўлади. Шунингдек, Disney компанияси OpenAIга 1 миллиард доллар сармоя киритади. Бу ҳақда OpenAI расмий сайтида маълумот берилган.

Шартномага кўра, Walt Disney Sora видеороликлар яратиш платформасининг контентни лицензиялаш бўйича биринчи йирик ҳамкори бўлади. OpenAI платформасида фойдаланувчилар яратган видеолар Disney+ сервиси орқали томоша қилиши учун тақдим этилади.

The Walt Disney Company бош директори Роберт Айгер шундай деди: "Технологик иновациялар кўнгилочар соҳани доимий равишда ўзгартириб, ажойиб ҳикояларни яратиш ва тарқатиш учун янги имкониятлар очади. OpenAI билан ҳамкорлик орқали биз генератив сунъий интеллект ёрдамида бу имкониятларни мас’ул ва ўйланган ҳолда кенгайтириб, яратувчиларнинг асарларини ҳурмат қиламиз ва ҳимоя қиламиз."

2026 йилнинг бошида, ёки шунга яқин вақтда илк видеороликлар пайдо бўлиши режалаштирилган. Бу видеороликларда Микки Маус, Золушка, Симба, Муфаса, Лило ва Стич, Дэдпул, Грут, Темир одам ва бошқа машҳур персонажлар бўлади. Бироқ, ушбу битим студия актёрларининг ташқи қиёфаси ва овозларини қўллашга таъсир қилмайди.

OpenAI бош директори Сем Альтман ўз навбатида: "Disney – бу ҳикоя яратиш бўйича жаҳон андозаси ва биз Sora ҳамда ChatGPT Images ажойиб контентни яратиш ва қабул қилиш имкониятларини кенгайтириш учун ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз."
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Disney OpenAI’га 1 миллиард доллар сармоя киритади