Қамоқдаги ўзбекистонлик: элчихона гиёҳванд модда савдоси ишига аралашди!

1 дақиқа ўқиш469
Қамоқдаги ўзбекистонлик: элчихона гиёҳванд модда савдоси ишига аралашди!

Ўзбекистон Республикасининг Покистондаги дипломатик ваколатхонаси ходими Карачи шаҳридаги Марказий аёллар қамоқхонасига махсус ташриф буюриб, у ерда вақтинча сақланаётган ўзбекистонлик фуқаро билан учрашди. Дипломатлар мазкур ватандошнинг мурожаати асосида ишнинг тафсилотларини жиддий ўрганиб, суд жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда.

Тадбиркорликдан ҳибсгача

Маълум қилинишича, ушбу фуқаро Покистонга 2024 йил декабрь ойида Малдив ороллари фуқароси бўлган шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида келган. Бироқ, 2025 йил январь ойида у гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган гуруҳга турмуш ўртоғи билан шерикликда гумон қилиниб ҳибсга олинган ва Карачидаги қамоқхонага жойлаштирилган. Айни дамда унга нисбатан очилган суд жараёни давом этмоқда.

Ёрдам сўраб мурожаат

Фуқаро элчихонага йўллаган мурожаатида хорижлик турмуш ўртоғининг ёлғон ваъдаларига ишониб Покистонга келганини, ўзининг гиёҳванд моддалар савдосига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлаган ва озодликка чиқишда ёрдам сўраган.

Ўзбекистонлик дипломатлар мурожаатдан сўнг фуқаро билан бир неча бор суҳбат ўтказган, тергов тафсилотларини ўрганган ва суд муҳокамаларини мониторинг қилиб келмоқда. Ватандошнинг айтишича, элчихонанинг фаол аралашувидан кейин унга қўйилган айбловлар янада холис кўриб чиқилмоқда.

Адвокат ўзгартирилди ва ёрдам кўрсатилди

Учрашув давомида фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Қайд этилишича, Покистон томонидан ажратилган дастлабки адвокат ишга сусткашлик билан ёндошгани сабабли у билан тузилган келишув бекор қилиниб, элчихона томонидан бошқа малакали адвокат ёлланган. Янги жалб қилинган ҳимоячи фуқаронинг озодликка чиқиш имконияти юқори эканини маълум қилган.

Шунингдек, фаол ватандошлар кўмагида қамоқдаги аёлга озиқ-овқат маҳсулотлари, қишки кийим-кечак ва пул маблағи етказиб берилган.

Қамоқхона раҳбарияти билан музокара

Сафар чоғида элчихона ходими қамоқхона раҳбарияти билан ҳам учрашиб, ватандошни тез орада Ўзбекистонга — яқинлари олдига қайтариш имкониятларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, унга дам олиш, яқинлари билан учрашиш, телефон орқали мулоқот қилиш, адвокат билан кўришиш ва тиббий хизматдан ўз вақтида фойдаланиш шарт-шароитларини янада кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?