Муҳаммад бин Салмон “Барселона” учун 10 миллиард таклиф қилмоқчи

1 дақиқа ўқиш2.7K
Муҳаммад бин Салмон “Барселона” учун 10 миллиард таклиф қилмоқчи

Европа футболида катта шов-шувга сабаб бўлиши мумкин бўлган хабар тарқалди. Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Испаниянинг машҳур “Барселона” клубини сотиб олиш ниятида.

Журналист Франсуа Галлардонинг ижтимоий тармоқларда билдиришича, валиаҳд шаҳзода каталонияликлар клуби учун 10 миллиард евро миқдорида улкан таклиф киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Oxu.Az нашри хабар тарқатган.

Бироқ, манбаларга кўра, “Барселона” раҳбарияти бундай олди-сотди битимига салбий муносабатда бўлиши ва уни тўхтатиб қолиши мумкин. Клуб ўз мустақиллигини сақлаб қолиш тарафдори экани таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, Goal нашри Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармаси клубни тўлиқ сотиб олиш эмас, балки унинг айрим тижорат бўлинмаларига сармоя киритиш вариантларини ҳам кўриб чиқаётганини ёзмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, айни пайтда “Барселона”нинг умумий қарздорлиги 2,5 миллиард еврога яқинлашган. Шу сабабли клуб атрофидаги ҳар қандай йирик молиявий таклиф футбол оламида жиддий муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?