Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетди

1 дақиқа ўқиш330
Ҳиндистонда поезд филлар галасини босиб кетди

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида қонли ҳодиса содир бўлди: Деҳли томон ҳаракатланаётган поезд филлар галаси билан тўқнашди. Оқибатда еттита фил ҳалок бўлиб, яна бири оғир жароҳат олди.

Маълум қилинишича, воқеа 20 декабрь куни Ассам штатидаги Хожаи тумани ҳудудида рўй берган. Ушбу жой филлар учун махсус йўлак ҳисобланмаган. Поезд машинисти ҳайвонларни пайқаши билан фавқулодда тормозни ишга туширган, аммо қўрққан филлар поезд томон югуриб чиққан.

Кучли тўқнашув натижасида поезднинг бешта вагони рельсдан чиқиб кетган. Яхшиямки, поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ. Бироқ ҳайвонлар орасида йўқотиш катта бўлгани қайд этилди.

Ҳодисадан сўнг мазкур темирйўл йўналишида қатнов вақтинча чекланиб, поездлар айланма йўллар орқали ҳаракатлантирилмоқда.

Қисқаси, инсон фаолияти ва ёввойи табиат ўртасидаги тўқнашув яна бир бор фожеа билан якунланди. Бу каби ҳудудларда хавфсизлик чораларини кучайтириш масаласи яна кун тартибига чиқди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?