Хитойда интернет қаттиқ назоратга олинди: лицензиясиз янгиликлар қатъий тақиқланади

1 дақиқа ўқиш283
Хитойда интернет қаттиқ назоратга олинди: лицензиясиз янгиликлар қатъий тақиқланади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Пекин шаҳрининг киберхавфсизлик органлари лицензиясиз интервю ўтказиш, янгилик тўплаш, таҳрирлаш ва тарқатишни қатъий чеклашга киришди.
  • Пекин Кибермакон маъмурияти 2025 йил декабр ойида онлайн янгиликлар соҳасини қамраб олган бир ойлик махсус назорат кампаниясини бошлади.

Хитойда онлайн ахборот маконида тартибни кучайтириш бўйича янги босқич бошланди. Пекин шаҳрининг киберхавфсизлик органлари интернетда лицензиясиз интервью ўтказиш, янгилик тўплаш ва уларни нашр этишни қатъий чеклашга киришди. Мақсад — ижтимоий тармоқлар ва сайтларда салбий кайфият, асоссиз ваҳима ҳамда фитна назарияларининг тарқалишини бартараф этиш.

Маълум қилинишича, Пекин Кибермакон маъмурияти 2025 йил декабрь ойида онлайн янгиликлар соҳасини қамраб олган бир ойлик махсус назорат кампаниясини бошлаган. Бу ташаббус қонунбузарликларни барвақт аниқлаш, расмий оммавий ахборот воситаларининг таъсирини ошириш ва соғлом ахборот муҳитини шакллантиришга қаратилган. Бу ҳақда Хитой Марказий Телевидениеси хабар берди.

Кампания доирасида қатор тақиқлар жорий этилди. Жумладан, лицензиясиз интервью олиш, янгиликларни йиғиш, таҳрирлаш ва тарқатиш, маълумотларни қасддан бурмалаш ёки контекстдан узиб кўрсатиш қонунбузарлик сифатида баҳоланади. Шунингдек, жамоатчиликни чалғитувчи аккаунтлар, сохта номлар ва манипулятив фотосуратлардан фойдаланиш ҳам диққат марказида бўлади.

Расмийларга кўра, мазкур чоралар интернет маконида ишончли ахборот устуворлигини таъминлашга қаратилган. Кампания “Тоза пойтахт — тоза манбалар, ҳақиқий овоз” шиори остида ўтказилиб, ноқонуний онлайн фаолиятларни тўлиқ аниқлаш ва бартараф этишни назарда тутади.

Шу билан бирга, Хитойда интернет назорати сўнгги йилларда изчил кучайиб бормоқда. Илгарироқ вояга етмаганларни онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича алоҳида кампания бошланган, ҳақоратли контент ва киберҳужумларга қарши мониторинг ҳам кенгайтирилган эди. Янги қадамлар эса ахборот майдонида давлат назорати янада қаттиқлашишидан дарак беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?