“Имом AI” ишга тушиши режалаштирилмоқда

1 дақиқа ўқиш2.4K
“Имом AI” ишга тушиши режалаштирилмоқда

Қозоғистонда диний-маърифий соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича янги ташаббус муҳокамага чиқди. Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси диний саволларга жавоб беришга мўлжалланган “Имом AI” номли мобил иловани ишлаб чиқиш ва жорий этишни режалаштираётганини маълум қилди.

Orda.kz нашрига кўра, Қозоғистон Олий муфтийси Наурйзбай ҳожи Таганули мазкур илова 2026 йилда ишга туширилиши кўзда тутилаётганини айтган. Таъкидланишича, “Имом AI” ишончли диний манбаларга таяниб, фойдаланувчилар мурожаатларига тезкор ва аниқ жавоб бериш имконини яратиши кутилмоқда.

Баёнотда келтирилишича, замонавий шароитда диний соҳада ҳам рақамли ечимларни йўлга қўйиш муҳим. Лойиҳа фуқароларга диний масалалар бўйича қулай ва ишончли маълумот олишни осонлаштириши, шу билан бирга имомлар ва руҳонийлар зиммасидаги кундалик юкламани ҳам енгиллаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Янги йил муносабати билан қилган мурожаатида 2026 йилни рақамлаштириш ва сунъий интеллект инфратузилмасини ривожлантириш йили деб эълон қилган эди. Президент фикрича, илғор технологияларни жорий этиш мамлакат салоҳиятини турли йўналишларда оширишга хизмат қилади.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси сунъий интеллектдан диний савол сўраш масаласига нисбатан ўз позициясини билдирган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?