Флориданинг Тампа шаҳридаги масжидда жума куни қасддан ёнғин содир этилган. Бу Флоридада олти ой ичида атайин уюштирилган навбатдаги ёнғиндир.
Ёнғин Нью-Тампа ислом жамияти биносида пайдо бўлган. Бу ҳақида ўт ўчирувчилар тегишли идорага хабар беришган.
Терговчиларнинг маълум қилишича, барча далиллар тўпланиб бўлгач, ёнғин атайин содир этилгани аниқланди. Аланга чиққан маҳал ҳеч ки масжид ичида бўлмаган, деб ёзади Кун нашри.
“Жамиятимиз жабр кўргани бизни ташвишга солмоқда, бу жиноятнинг ўсишини янада кучайтириши мумкин”, - дейди Флориданинг Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгашнинг матбуот котиби Вильфреда Амр Руис.
Ёнғин оқибатида масжиднинг эшиклари, гиламлари ёниб кетган.
Ҳукумат қайд этишича, эшикдан бузиб кирилган, бироқ ҳеч қандай қурол ўқи топилмади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди