Ғазода қурбонлар сони 72 мингдан ошди

2023 йил октабридан бери Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлганлар сони 72 032 нафарга етди. Сўнгги 24 соатда 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 10 киши турли даражада тан жароҳати олди. 10 октабрда расман оташкесим эълон қилинганига қарамай, Исроил армиясининг зарбалари давом этмоқда.
2023 йил октябрь ойидан бошлаб Ғазо секторида давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар натижасида қурбонлар сони 72 032 нафарга етди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.
Уларнинг қайд этишича, сўнгги 24 соат ичида 5 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, яна 10 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу эса ҳудуддаги зўравонликлар ва хавф-хатарларнинг ҳанузгача тўхтамагани, аксинча, давом этаётганидан далолат беради.
Гарчи 10 октабрда расмий равишда оташкесим эълон қилинган бўлса-да, Исроил армияси томонидан зарбалар берилиши давом этмоқда. Бу ҳолат аҳолининг кундалик ҳаётида доимий қўрқув ва беқарорлик муҳитини келтириб чиқармоқда.































Изоҳлар 0
…