Италияда эркак 20 та олтин қуймани чиқиндига ташлаб юборди

1 дақиқа ўқиш923
Италияда эркак 20 та олтин қуймани чиқиндига ташлаб юборди

Италиянинг Торре Лапилло шаҳрида 57 ёшли эркак умр бўйи йиғиб келган бойлигини бир лаҳзада йўқотиб қўяёзди. Гап шундаки, у 20 та олтин қуймани билмасдан чиқинди билан бирга ташлаб юборган.

Маълум бўлишича, қиймати 120 минг евро атрофида баҳоланган қуймалар тунука қутида сақланган. Эркак хонадондаги чиқиндиларни ташлар экан, айнан шу қутини ҳам бакка улоқтириб юборган. Энг оғири — буни эртаси кунигина англаб етган.

Шундан сўнг у дарҳол полицияга мурожаат қилган. Дастлаб ходимлар бу гапга унчалик ишонмаган, аммо кузатув камералари ёзувлари текширилгач, воқеа рост экани тасдиқланган.

Текширув давомида чиқиндилар аллақачон қўшни Угенто шаҳридаги чиқиндихонага олиб кетилгани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар у ерда қидирув ташкил қилиб, ниҳоят олтин қуймалар солинган қутини топишга муваффақ бўлган.

Қизиғи, бунга ўхшаш ҳолат яқинда Таиландда ҳам кузатилган: 2025 йил ноябрда бир аёл тахминан 62 минг долларлик учта олтин қуймани чиқиндига ташлаб юборгани айтилган. Унинг ўғли қуймаларни қайтарганларга мукофот ваъда қилган, аёл эса деменциядан азият чекиши қайд этилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?