date

Москвадаги Савеловск вокзал майдонида портлаш юз берди

Москвадаги Савеловск вокзал майдонида портлаш юз берди

Бугун, 24 февралга ўтар кечаси Россиянинг Москва шаҳридаги Савеловск вокзал майдонида портлаш содир бўлди. Фожиали ҳодиса натижасида 2 киши ҳалок бўлди, яна икки киши турли даражада жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Астра” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса тахминан соат 00:05 атрофида юз берган. Портлашни содир этган шахс йўл-патрул хизмати ходимлари олдига яқинлашган ва номаълум жисм портлаб кетган.

Оқибатда 34 ёшли йўл-патрул хизмати катта инспектори, лейтенант Д.Б ҳалок бўлган. Ҳодиса вақтида яна икки нафар ходим турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Портлаш хизмат автомобилининг ойнасини синдириб, салон ва бошқа қисмларига ҳам зарар етказган.

Аввалига гумонланувчи қочиб кетгани айтилган бўлса-да, кузатув камералари ёзувлари ва воқеа жойини текшириш натижасида терговчилар портлашни содир этган шахс ҳам жон берган, деган хулосага келди.

Мазкур ҳолат бўйича Россия Жиноят кодексининг 317-моддаси (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг ҳаётига тажовуз) ва 222.1-моддаси (портловчи қурилмаларни ноқонуний ишлатиш) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги Савеловск вокзал майдонида портлаш юз берди