Покистон Афғонистондаги “Толибон”га қарши очиқ уруш бошлади

Покистон Афғонистондаги Кобул ва Қандаҳор шаҳарларига тунда авиа зарбалар берган, деб BBC хабар берди. Ҳабарда айтилишича, ҳужумлар 27 февраль куни тунги соатларда амалга оширилган.
Покистон бош вазири матбуот котиби Мошарраф Зайдийнинг сўзларига кўра, ҳозиргача 27 та “Толибон” ҳарбий пости вайрон қилинган, тўққизтаси эса эгаллаб олинган. У шунингдек, 80 тадан ортиқ танк, артиллерия ва қуролланган транспорт воситалари йўқ қилинганини билдирган.
Зайдий маълумотида, 133 нафар “Толибон” аъзоси ҳалок бўлгани, 200 нафардан ортиқ киши яралангани ҳам қайд этилган. “Покистоннинг тажовузга зудлик билан ва самарали жавоб қайтариши давом этмоқда”, деган у.
Покистон мудофаа вазири Хаважа Осиф эса “Толибон” ҳукуматига қарши “очиқ уруш” эълон қилган. Унинг таъкидлашича, Покистон вазиятни дипломатик йўл билан барқарор сақлашга уриниб кўрган, аммо энди муносабатлар “очиқдан-очиқ уруш” босқичига ўтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!