date

Ҳизбуллоҳга алоқадор банкка зарба: Ливан кўчаларига пуллар сочилиб кетди (видео)

Ҳизбуллоҳга алоқадор банкка зарба: Ливан кўчаларига пуллар сочилиб кетди (видео)

Исроил кучлари Ҳизбуллоҳнинг асосий молиявий таъминоти манбаларидан бири ҳисобланган, Ливан ҳудудида жойлашган банк объектига ракета зарбаси берди, дея хабар берди Gorizont телеграм канали.

Ҳужум оқибатида банк биносига жиддий зарар етгани, портлаш таъсирида сейфлар ва хазиналар вайрон бўлиб, катта миқдордаги нақд пуллар атрофдаги кўчаларга сочилиб кетгани хабар қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода одамлар портлаш оқибатида сочилган пулларни тасвирга олаётгани, портлашдан кейин ҳудудда тартибсизлик ва саросима юзага келгани кўриниб турибди. Маҳаллий аҳоли эса хавфсизлик ҳолати кескинлашганини таъкидлаб, вазият янада оғирлашишидан хавотир билдираётгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳизбуллоҳга алоқадор банкка зарба: Ливан кўчаларига пуллар сочилиб кетди (видео)