Эронлик генерал Исмоил Қооний ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик

1 дақиқа ўқиш11.5K
Эронлик генерал Исмоил Қооний ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик

Сўнгги кунларда халқаро оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Исломий инқилоб қўриқчилари корпуси “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони, генерал Исмоил Қооний тақдири билан боғлиқ турли хабарлар қизғин муҳокама қилинмоқда. Айрим манбалар генерал “Моссад” билан ҳамкорликда гумон қилиниб, қатл этилган бўлиши мумкинлигини даъво қилмоқда. Бироқ, ушбу маълумотлар ҳозирча ҳеч қандай расмий манба томонидан тасдиқлангани йўқ.

“The National” нашри таҳлилига кўра, интернетда тарқалаётган бу каби шов-шувли хабарларнинг аксарияти аниқ манбага эга эмас. Улар асосан ижтимоий тармоқлардаги номаълум аккаунтлар томонидан тарқатилаётган тахминлардан иборат. Қизиғи шундаки, Исмоил Қооний ҳақида бундай хабарлар аввал ҳам кузатилган. Хусусан, 2024 йил куз ойларида ҳам унинг вафот этгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, бироқ кейинчалик генерал оммавий тадбирларда кўриниш бериб, бу миш-мишларни рад этган эди.

Баъзи хабарларда Қоонийнинг Исроил зарбаларидан бир неча бор омон қолгани унга нисбатан шубҳаларни кучайтирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ, бу каби иддаолар ҳам ҳеч қандай ишончли далилларга асосланмаган. Ҳозирги вазиятда ахборот майдонида тарқалаётган бу каби хабарларга эҳтиёткорлик билан ёндашиш ва фақат расмий баёнотларга таяниш мақсадга мувофиқдир. Ахборот уруши даврида тасдиқланмаган маълумотларни ҳақиқат деб қабул қилиш нотўғри хулосаларга олиб келиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?