date

Эронликлар қочмаяпти: душманни юртида кутишмоқда

Эронликлар қочмаяпти: душманни юртида кутишмоқда

Эрон осмони устида бугун хавфли қора булутлар гирдоб бўлиб тўпланмоқда. Ҳавода таранглик тобора ортиб бораётганига қарамай, мамлакат ичида бутунлай бошқача манзара кўзга ташланмоқда — одамлар қочишга шошилмаяпти, ҳеч ким ватанини ташлаб кетмаяпти. Энг муҳими, халқ орасида сотқинлик ёки хиёнат аломатлари сезилмаяпти.

Кузатувчилар фикрича, айнан шу ҳолат Америка Қўшма Штатлари ва Исроил қўшинларининг Эрон ҳудудига қуруқлик орқали кириб келиш эҳтимолини анча қийинлаштираётган асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Айни пайтда эронликлар эҳтимолий тўқнашувларга руҳан тайёр экани ҳам таъкидланмоқда. Улар осмондаги ҳарбий устунлик ҳар доим ҳам ўз томонларида бўлмаслиги мумкинлигини тушуниб туришади. Бироқ қуруқликдаги жангларда устунликка эга бўлишларига ишонч билдиришмоқда.

Тарихий мисоллар эса бу ҳолат қанчалик кам учрашини кўрсатади. Масалан, Украинада уруш бошланган пайтда миллионлаб одамлар мамлакатни тарк этган эди.

Ироқда ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган: уруш йилларида тўрт миллиондан ортиқ инсон бор-будини ташлаб, ватанидан чиқиб кетган.

Бироқ Эронда вазият бошқача тус олмоқда. Бу ерда кўпчилик одамлар қочишни эмас, балки ўз юртида қолиб, эҳтимолий душманни кутишни афзал кўрмоқда. Бу эса эронликлар ўз юрти тақдири учун курашишга тайёр эканини яна бир бор намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эронликлар қочмаяпти: душманни юртида кутишмоқда