USS Tripoli Яқин Шарққа йўл олди: 2500 аскар

Сунъий йўлдош орқали олинган сўнгги тасвирларда АҚШнинг амфибик ҳужум кемаси — USS Tripoli (LHA-7) ҳаракатланаётгани қайд этилди. Маълум қилинишича, кема бортда 31-денгиз экспедиция бўлинмаси таркибидаги тахминан 2500 нафар махсус кучлар аскарини олиб кетмоқда.
Ҳозирда мазкур кема Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда. Хабарларга кўра, у аллақачон Жанубий Хитой ҳудудига кириб келган.
Шунингдек, Эронга яқин ҳудудларда жойлаштирилиши режалаштирилган қўниш гуруҳи таркибида замонавий қирувчи самолётлар ҳам мавжуд. Жумладан, тахминан 20 та F-35 қирувчи самолётлари ушбу гуруҳ таркибига киритилгани айтилмоқда.
Мутахассислар фикрича, бундай кучлар жойлашуви минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашаётган бир пайтда амалга оширилаётган муҳим ҳаракатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!