Трамп кўпроқ қўшин юборишни кўриб чиқмоқда

1 дақиқа ўқиш645
Трамп кўпроқ қўшин юборишни кўриб чиқмоқда

Reuters хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эронга қарши ҳарбий кампаниясидаги навбатдаги эҳтимолий қадамларни тайёрлар экан, Яқин Шарққа минглаб қўшимча америкалик ҳарбийларни юбориш масаласини кўриб чиқмоқда. Хабарда муҳокамалардан хабардор бўлган бир АҚШ расмийси ва яна уч киши манба сифатида келтирилган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар беради.

Манбалар айтишича, кейинги босқич асосан ҳаво ва денгиз кучлари ёрдамида Ҳурмуз бўғози орқали ҳаракатланаётган нефть танкерларини ҳимоя қилишни ўз ичига олиши мумкин. Бироқ, муҳокама қилинаётган айрим режалар АҚШ қўшинларини Эрон соҳилларига жойлаштириш ёки Эрон нефть экспортининг йирик маркази бўлган Харг оролига қуруқликдаги кучларни юборишни ҳам назарда тутиши мумкин.

Расмийлар, шунингдек, Американинг қўшинларидан Эроннинг юқори даражада бойитилган уран захираларини хавфсиз назоратга олиш учун фойдаланиш ғоясини ҳам кўриб чиққані айтилмоқда.

АҚШ қуруқликдаги қўшинларидан ҳар қандай фойдаланиш Трамп учун жиддий сиёсий хатарларни келтириб чиқариши эҳтимол. АҚШда Эронга қарши кампания бўйича жамоатчилик қўллови ҳануз паст бўлиб қолмоқда, Трамп эса аввалроқ сайловчиларга мамлакатни Яқин Шарқдаги янги можароларга тортмасликка ваъда берган эди. Reuters қайд этишича, Трамп яқинда Эронда "қуруқликдаги иштирок" эҳтимолини инкор этишдан бош тортган.

Сўнгги кескинлашув Исроил кучлари Эроннинг нефть ва газ секторига зарба берганидан кейин бошланди. Бунга жавобан Теҳрон Қатардаги энг йирик газни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди ва қўшни араб давлатларидаги қўшимча нишонларни белгилаб олди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?