Покистон ва Хитой орқали Эрон тинчлик йўлини танлади

1 дақиқа ўқиш486
Покистон ва Хитой орқали Эрон тинчлик йўлини танлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Пакистан ва Хитойнинг дипломатик воситачилиги натижасида Эрон минтақадаги низоларни кенгайтирмаслик мақсадида тинчлик йўлини танлади.
  • Исломобод шаҳрида АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида бевосита музокаралар ўтказилиши кутилмоқда, бу эса узоқ муддатли келишувга эришиш имконини беради.
  • Ушбу дипломатик ҳаракатлар жаҳон нефт бозорига ҳам таъсир кўрсатиб, Брент ва WТИ нархларининг сезиларли даражада пасайишига сабаб бўлди.
  • Тинчликни тиклаш учун уруғни тўхтатиш ва Ҳормуз бўғозини очишни ўз ичига олган икки босқичли режа ишлаб чиқилган.

Жаҳон сиёсий аренасидаги кескинликлар авж олган бир пайтда, Покистоннинг дипломатик ҳаракатлари ва Хитойнинг сўнгги дақиқадаги аралашуви Эронни сулҳга рози қилишда муҳим омил бўлди. The New York Times манбаларига кўра, Эрон бу қадамни қўллаб, минтақадаги низоларнинг кенгайишини олдини олишга интилди.

Шу тариқа АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Трампнинг ултиматуми тугаши арафасида, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф АҚШ президентига мурожаат қилиб, дедлайнни икки ҳафтага узайтириш ва Эрон раҳбариятидан Ҳўрмуз бўғозини очишни сўради. Ҳар икки томон, АҚШ ва Эрон, оташкесим бўйича баёнотларида Покистон раҳбарига миннатдорчилик билдирди ва бу келишув Ливан учун ҳам қўлланилиши таъкидланди.

Эроннинг Tasnim агентлиги музокаралар 10 апрелдан бошланиши, икки ҳафта давомида суҳбатлар олиб борилиши, аммо муҳокамалар давомида муддат томонлар розилиги билан узайтирилиши мумкинлигини хабар қилди. Axios нашри ҳам вице-президент Жей Ди Вэнс АҚШ делегациясига раҳбарлик қилиши кутилаётганини ёзди.

Яқин Шарқда уруш авж олган вақтда Покистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий воситачига айланди. Reuters маълумотига кўра, урушни тўхтатиш бўйича икки босқичли режа тайёрланган: аввал оташни дарҳол тўхтатиш ва Ҳўрмуз бўғозини очиш, кейин эса якуний келишувга эришиш.

Бу хабарлар жаҳон нефть бозорларига ҳам таъсир қилди. Brent нефти нархи бир баррел учун 100 доллар чегарасидан тушиб, 94,5 долларга келди. WTI нефти эса 19 фоизга пасайди. Кузатувчилар, агар Яқин Шарқда тинчлик келишуви бўлмаса, май ойига бориб Brent нархи 150 долларга етиши мумкинлигини прогноз қилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги нархлар ҳали ҳам уруш бошланишидан олдинги кўрсаткичлардан юқори, масалан, 27 февралда Brent бир баррел учун 67,02 доллардан баҳоланган эди. Бу эса глобал иқтисодий ва энергетик бозорлар учун ҳозир ҳам эҳтиёткорлик ва кузатув талаб қилинишини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?