Эрон БМТ орқали бешта араб давлатидан товон тўлашни талаб қилмоқда

1 дақиқа ўқиш470
Эрон БМТ орқали бешта араб давлатидан товон тўлашни талаб қилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Эрон БМТ орқали Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, БАА ва Иорданиядан АҚШ ҳамда Исроил билан бўлган тўқнашувлардаги иштироки учун товон тўлашни талаб қилди.
  • Теҳрон ушбу давлатларни халқаро мажбуриятларни бузганликда айблаб, моддий ва маънавий зарарларни қоплаши кераклигини таъкидламоқда.
  • Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатга етказилган умумий зарар 270 миллиард долларгача етиши мумкин.
  • Ҳозирда компенсациянинг аниқ миқдорини белгилаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Эрон томони Бирлашган Миллатлар Ташкилотига расман мурожаат қилиб, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари ва Иорданиядан “Эронга қарши АҚШ–Исроил ҳарбий тўқнашувидаги иштироки учун” товон тўлаш талабини илгари сурди. Бу ҳақда Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур беш давлат халқаро мажбуриятларни бузган ва шу сабабли Эронга етказилган барча зарарларни тўлиқ қоплаши керак. Бу компенсация моддий йўқотишлар билан бирга, маънавий ва иқтисодий зарарларни ҳам қамраб олиши лозимлиги айтилган.

Дипломат компенсация миқдори ҳозирча аниқ белгиланмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу масала бўйича ҳисоб-китоблар давом этмоқда ва якуний рақамлар кейинроқ эълон қилинади.

Аввалроқ, март ойида Эроннинг БМТдаги вакили Антониу Гутерриш номига мактуб йўллаб, Яқин Шарқдаги айрим давлатларни АҚШнинг Эронга қарши ҳаракатларига ҳудудларидан фойдаланишга рухсат берганликда айблаган эди.

Эрон ҳукумат вакили Фотима Муҳожиронийнинг маълум қилишича, дастлабки баҳоларга кўра, АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида мамлакатга етказилган умумий зарар 270 миллиард долларгача етиши мумкин. Бу ҳозирча фақат илк, тахминий ҳисоб-китоблар ҳисобланади.

Мутахассислар аввал инфратузилма ва биноларга етган зарарни баҳолашни, кейин эса давлат даромадлари йўқотилиши ҳамда саноат корхоналарининг тўхтаб қолиши оқибатларини ҳисоблашни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Эрон томони АҚШ билан эҳтимолий ҳарбий товон масаласини ҳам муҳокама қилаётгани айтилмоқда. Бу мавзудаги музокаралар сўнгги ҳафтада Исломободда ўтказилган учрашувларда ҳам кўтарилган.

Халқаро оммавий ахборот воситалари, жумладан The Jerusalem Post манбаларига кўра, олти ҳафталик тўқнашувлар давомида Эрон иқтисодиётига 140–145 миллиард доллар атрофида зарар етказилган бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?