11:07 / 07.04.2017
6 813

АҚШ заҳарли газ фожиасига жавобан Сурия базасини бомбардимон қилди

АҚШ заҳарли газ фожиасига жавобан Сурия базасини бомбардимон қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп буйруғига асосан, АҚШ ҳарбий кемалари Сурия ҳукумати авиабазасига 50-60та Томохавк ракеталарини учириб, ўққа тутди. Бу ҳақда CNN нашрига таяниб "Қалампир.уз" хабар берди.

АҚШ расмийларининг айтишича, мазкур авиабазада шу ҳафта бошида Сурия фуқаролари устига заҳарли газ ёғдирган ҳарбий ракеталар жойлашган. Трампнинг таъкидлашича, бу усул ҳалокатли заҳарли газ тарқатувчи қуролга қарши АҚШнинг миллий хавфсизлик чоралари бўлиб, ушбу қурол кенг миқёсда тарқалишининг олдини олиш мақсадида авиабаза бомбардимон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 4 апрель куни эрталаб Суриянинг Идлиб провинциясида ҳаво орқали заҳарли газ тарқатилиши оқибатда юзлаб маҳаллий аҳоли, жумладан, ёш болалар ва аёллар ҳам ҳаётдан кўз юмди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ заҳарли газ фожиасига жавобан Сурия базасини бомбардимон қилди