5 995
Сўров: Жанубий Корея президентлигига номзод Ан Чхоль Суни Мун Чжэ Индан кўра кўпроқ қўллаб-қувватлашмоқда
Корея Республикасидаги президент сайловларида асосий кураш икки либерал номзод — «Тобуро» демократик партияси вакили Мун Чжэ Ин ва Халқ партиясидан номзод Ан Чхоль Су ўртасида кечади. Бу ҳақда KBS телерадиокомпанияси ва «Рёнхап» агентлиги буюртмасига кўра ўтказилган сўров натижалари дарак бермоқда, деб ёзади «ТАСС»га таяниб "Дарё.уз" нашри.
«Сайловларда Ан Чхоль Суни сайловчиларнинг 36,8 фоизи, Мун Чжэ Инни — 32,7 фоизи қўллаб-қувватлаган бўларди», — дейилади тадқиқотда. Ан Чхоль Су қўллаб-қувватлаш даражаси бўйича Мун Чжэ Инни ортда қолдириши биринчи марта кузатилмоқда, бунгача у етакчи поғоналарни эгаллаб келарди.
Қолган номзодлар етакчилардан сезиларли тарзда ортда қолмоқда. «Корея озодлик партияси вакили Хон Чжун Пхёга 6,5 фоиз, Адолат партиясидан Сим Сан Чжонга — 2,8 фоиз, «Парин» партиясидан Ю Син Минга — 1,5 фоиз сайловчилар овоз беришга тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди