date

Қирғизистон сунъий йўлдош интернети мавжуд давлатлар сафига қўшилди

Қирғизистон сунъий йўлдош интернети мавжуд давлатлар сафига қўшилди

SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати Қирғизистон ҳудудида расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” — “мавжуд” қаторига қўшилди.

Қирғизистон ҳукумати ушбу лойиҳа орқали аввало чекка ҳудудлардаги мактаблар, шифохоналар ва интернет инфратузилмаси етиб бормаган аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштирмоқда.

Марказий Осиёда Starlink хизматини биринчи бўлиб Қозоғистон 2025 йил август ойида ишга туширган эди. Кейинчалик тизим Тожикистонда ҳам фаолият бошлади. Эндиликда Қирғизистон ҳам сунъий йўлдош интернетидан фойдаланаётган давлатлар қаторига қўшилди.

Аввалроқ бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон 2026 йилда Starlink’ни синов тариқасида ишга туширишни режалаштираётганини маълум қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон сунъий йўлдош интернети мавжуд давлатлар сафига қўшилди