Тошкентда метро ёнида ёнғин юз берди (видео)

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида жойлашган хусусий уйлардан бирида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса бугун, 22 июль куни метронинг "Турон" бекати яқинидаги ҳудудда юз берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин ҳақида хабар соат 12:00 да келиб тушган. Шундан сўнг воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари зудлик билан йўл олган ва орадан 9 дақиқа ўтиб манзилга етиб борган.
Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин аввал қуршаб олиниб, соат 12:29 да тўлиқ бартараф этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш юзасидан тегишли мутахассислар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…