Лукашенко: "Кўпроқ даромад истаган ўзбекистонликлар Россияда ишлаши мумкин"

 Лукашенко: "Кўпроқ даромад истаган ўзбекистонликлар Россияда ишлаши мумкин"

Беларус президенти Александр Лукашенко кўпроқ даромад топишни истаган ўзбекистонликларга Россияда ишлашни тавсия қилди. Унинг таъкидлашича, Россияда, хусусан, нефт конлари ва бошқа йирик ишлаб чиқариш тармоқларида меҳнат қилаётганлар юқорироқ маош олиш имкониятига эга.

Лукашенко Беларусга ишлаш учун келаётган ўзбекистонликлар асосан гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ корхоналарда фаолият юритаётганини қайд этди. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш ҳажми ва меҳнат унумдорлиги ортгани сари ишчиларнинг даромади ҳам ошиб боради.

Мазкур баёнот Андижон вилоятидан Беларусга ишлаш учун борган айрим ўзбекистонликлар иш ҳақи пастлиги ва меҳнат шароитларидан норози эканини билдирганидан сўнг янгради. Президент ушбу масалага изоҳ берар экан, юқори даромад излаётган фуқаролар учун Россиядаги меҳнат бозори кўпроқ имкониятлар тақдим этишини таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар