Айиқ сайёҳларнинг овқатини еб қўйди

Айиқ сайёҳларнинг овқатини еб қўйди

Туркияда табиат қўйнида дам олаётган сайёҳлар кутилмаган ҳолатга дуч келди — уларнинг дастурхонига айиқ “меҳмон” бўлди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса Тунжели вилоятидаги Мунзур водийси миллий боғида содир бўлган. Сайёҳлар очиқ ҳавода пикник уюштириб, дастурхон ёзишган. Аммо овқат ҳидини сезган қўнғир айиқ тўсатдан уларнинг ёнига келиб қолган.

Вазиятдан чўчиган дам олувчилар егуликларни ўша жойнинг ўзида қолдириб, хавфсизлик учун тезда узоқлашишга мажбур бўлишган. Шундан сўнг айиқ бемалол дастурхонга яқинлашиб, овқатларни ея бошлаган.

Қизиқ томони, воқеа иштирокчилари узоқдан туриб айиқнинг ҳаракатларини видеога олишга муваффақ бўлишган. Ушбу лавҳалар ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Мутахассислар эса бундай ҳолатлар табиат қўйнида дам олаётганда эҳтиёт чораларини кўриш зарурлигини яна бир бор эслатишини таъкидлашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар