Фирибгарлар америкаликларга бир йилда 68 миллиард доллар зарар етказди

Галлуп тадқиқот компанияси ва Стоп Скаms Аллиансе ташкилоти маълумотларига кўра, 2025 йил давомида америкаликлар фирибгарлар туфайли 68 миллиард доллар йўқотган ва бу мамлакат тарихидаги энг йирик молиявий зарар бўлди. НБК телеканалининг хабар қилишича, бир йил ичида қарийб 15 миллион нафар америкалик, яни аҳолининг 6 фоизи турли хил фирибгарлик схемалари қурбонига айланган.
АҚШда фирибгарлик ҳолатлари рекорд даражага етди. Gallup тадқиқот компанияси ва Stop Scams Alliance ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра, америкаликлар 2025 йил давомида фирибгарлар сабаб 68 миллиард доллар йўқотган. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик молиявий зарар сифатида қайд этилди.
Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, бир йил ичида 15 миллионга яқин америкалик, яъни мамлакат аҳолисининг қарийб 6 фоизи турли фирибгарлик схемалари қурбонига айланган.
Мутахассислар жабрланганларнинг 12 фоизи сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилган фирибгарликлар қурбони бўлганини таъкидламоқда. Жумладан, дипфейк овоз ва видеолар, шунингдек, қариндош ёки банк ходими номидан қилинган сохта қўнғироқлар энг кўп қўлланган усуллар қаторига кирган.
Тадқиқотчилар сунъий интеллект имкониятлари жиноятчиларга одамларнинг ишончини осонроқ қозониш имконини бераётганини билдириб, ҳукуматни бундай таҳдидларга қарши назорат чораларини кучайтиришга чақирди.






























Изоҳлар 0
…