Яккасаройда йирик авария: канализация қувури ёрилиб кетди

Тошкентнинг Яккасарой туманида жойлашган «БEТEР БEСТ» МЧЖ қурилиш майдонида канализация тармоғи билан боғлиқ авария қайд этилди. Қувурга шикаст етганидан кейин ер қопламаси қисман чўккан ва айрим жойларда ўпирилиш кузатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурилиш ташкилоти ер қазиш ишларини олиб бориш жараёнида белгиланган хавфсизлик меъёрларига етарлича амал қилмаган. Қазиш ишлари оқова сув қувурига яқин ҳудудда бажарилгани техник носозликка олиб келган.
Авария вақтида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозир «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ ходимлари тегишли идоралар билан ҳамкорликда шикастланган тармоқни таъмирлаш ва ҳудуддаги ҳолатни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Масъуллар вазият тўлиқ назоратда эканини маълум қилди. Ишлар тугаллангач, воқеа ва тиклаш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
































Изоҳлар 0
…