Ислом Каримов имзо қўйган ноёб “Матиз” видеоси катта қизиқиш уйғотди

1 дақиқа ўқиш246
Ислом Каримов имзо қўйган ноёб “Матиз” видеоси катта қизиқиш уйғотди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов имзо қўйган “Матиз” автомобили акс этган ноёб видеолавҳалар кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Видеода автомобил кузовида Ислом Каримовнинг шахсий имзоси сақланиб қолгани кўринади. Мазкур ҳолат ушбу автомобилни оддий транспорт воситасидан тарихий аҳамиятга эга экспонатга айлантирган.

Маълум бўлишича, бу янги конвеердан чиққан илк маҳаллий ишлаб чиқарилган “Матиз” автомобили бўлиб, унга Ислом Каримов 2001 йилда Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан эсдалик совғаси сифатида имзо қўйган.

Шу боис мазкур автомобил нафақат Ўзбекистон автомобил саноати тарихининг муҳим саҳифаларидан бири, балки мамлакат мустақиллигининг илк йилларига оид рамзий экспонат сифатида ҳам эътироф этилмоқда.

Видеолавҳалар эълон қилингач, улар қисқа вақт ичида минглаб фойдаланувчилар томонидан томоша қилиниб, тарих ихлосмандлари ва автомобил ишқибозлари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик ушбу ноёб “Матиз”ни Ўзбекистон автомобилсозлиги тарихининг қадрли ёдгорликларидан бири сифатида баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?